Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ӯзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2011. — 40 б.
Қўлингиздаги тўплам муаллифи - Малика Азимова шифокорлик касби билан кўплаб беморларни даволаб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган инсонлардан. У бўш пайтларида ажабтовур лирик, фалсафий мушоҳадаларга бой шеърлар ҳам машқ қилган экан. Уларда аёл қалбининг турли товланишлари ўзига хос тимсол ва ташбеҳлар воситасида таъсирли ва ҳаяжонли акс эттирилган.
Шоиранинг «Кўнглимнинг кўчалари» номли ушбу илк китоби сизни бефарқ қолдирмайди деб ўйлаймиз.