Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ӯзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2011. — 68 б.
Ушбу тўпламда ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилинган опа-сингилларимиз наинки оилалари, балки ўзлари меҳнат қилаётган корхоналаридан ҳам муносиб ўрнига ва ҳурмат-эътиборга сазовор замондошларимиздир. Шоира Венера Иброҳимова қаламига мансуб бу китобда улар «замонамиз қаҳрамонлари» сифатида қаламга олинган. Уни ўқир эканмиз, бу «меҳр мулкининг маликалари»ни яқин кишиларимиз каби яхши кўриб қоламиз. Тақдирларига ҳавас қиламиз.