Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ӯзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2008. — 37 б.
Ушбу методик-библиографик қўлланма XX аср бошларида ўзбек халқининг миллий озодликка эришиш йўлида фаолият кўрсатган педагог, журналист, жамоат арбоби Мунавварқори Абдурашидхонов таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан тайёрланган. Қўлланмада Мунавварқорининг ҳаёти ва фожиали кечмиши ҳақидаги маълумотлар, унинг ижодидан намуналар ҳамда кутубхона, ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказларида ўтказилиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми ва адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан мутахассислар ва жадидларнинг фаолиятига қизиқувчи китобхонлар фойдаланишлари мумкин.