Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ӯзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2008. — 58 б.
Истиқлол йилларида юртимизда ёш авлод таълим-тарбияси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Бугун мамлакатимизда қурилаётган фуқаролик жамияти, ҳаётимизга кириб келаётган янгиланишлар жараёни, ислоҳотлар самараси энг аввало ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган. Ўз навбатида ёшларимиз ҳам илм-фан ва бошқа соҳаларда эришаётган ютуқлари билан давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликка муносиб жавоб бермоқдалар. 2008 йил – Ёшлар йилига бағишлаб тайёрланган ушбу қўлланмада ёшлар, уларнинг маънавий камол топишлари, билим олишларида яратилаётган шарт-шароитлар, орзу-умидлари ҳақида маълумотлар берилган. Қўлланмада Ёшлар йилига бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар туркуми ва уларни ўтказиш бўйича методик маслаҳатлар, шунингдек мазкур мавзуга оид 2008 йил феврал ойигача чоп этилган адабиётларнинг библиографик рўйхати берилган.