Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ӯзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007. — 45 б.
Одоб-ахлоқ мавзусидаги пандномалар, ҳикматлар халқимизнинг қадимдан севиб мутолаа қиладиган маънавий озуқаларидан эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ушбу методик-библиографик қўлланмада одоб-ахлоқ мавзусининг баъзи масалалари ёритилган ва ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказларида ўтказилиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳамда адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан кутубхоначи ходимлар ва кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин.