Тошкент, 2004 - 34 б.
Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб–фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Ўзбек халқи ҳам, дунёдаги энг китобхон халқлардан биридир. Китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.Чунки халқимиз қадимдан китобни ҳаёт дарслиги, мўъжиза деб эъзозлаган, маънавий тафаккур, хазиналар маскани – кутубхонага ҳурмат ва эътибор билан қаралган ва ҳозир ҳам шу эъзоз сақланиб қолган. Кутубхоналарнинг вазифаси ушбу дурдона фикрлар акс этган, маънавий озуқа берадиган, билимга бой бўлган матбуот асарларини тўплаш, сақлаш ва ундаги ахборотларни китобхонга етказиб беришдан иборат.