Тошкент, 2003.- 49 б.
Мустақиллик диний эзгуликка катта қулайлик яратди. Диний эътиқод ҳам ҳуқуқий, ҳам амалий жиҳатдан кафолатланади. «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тӯғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши ҳозирги шароитда демократик ва инсонпарвар жамият қураётган Ўзбекистон халқлари ҳаётида катта аҳамиятга эга бӯлиб, ӯз натижасини курсатмоқда. Динга, диний ташкилотларга ва диндорларга нисбатан тӯғри муносабатнинг қайта тикланиши ҳақиқий виждон эркинлигини амалга оширишга хизмат қилмоқда. Қонун доирасида диний ташкилотлар ва жамоалар учун тӯлиқ эркинлик, янги диний жамоаларни, жумладан мачит ва мадрасаларни рӯйхатдан ӯтказиш, диний ибодатларни бемалол адо этиш, диний адабиётлар нашр этиш, диний арбоблар ва ташкилотлар фаолиятига муносабатда жиддий ӯзгаришлар бӯлди. Диний ташкилотларнинг ижтимоий ташкилотлар, тинчлик ва хайрия ишларида фаол қатнашишдан иборат ҳуқуқ ва хоҳишлари таъминланади.