Рус тилидан Турсунбой Адашбоев ва Муҳаммаджон Ўринбоев таржимаси. — Тошкент: Янги аср авло ди, 2015. — 544 б. — ISBN 978-9943-27-659-8.
Марио Пьюзони машҳур қилган ва адабиёт саҳнасида унинг номини кўкларга кўтаришга сабаб бўлган асар, шубҳасиз, «Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори»дир. Бу асар миллион йиллардан бери одамлар ўртасида давом этиб келаётган иллатлар – бир-бирини кўролмаслик, чексиз бойликка бўлган ҳирс, адоват кабиларни рўй-рост ифодалаб бергани, шунингдек, америкалик ва сицилиялик мафиячиларнинг кирдикорларини тўла-тўкис очиб бергани билан дунё миқёсида оммалашиб кетди.
Асар бадиий тўқималарга бой бўлса-да, китобхонни ортидан эргаштиради. Демак, биз ҳурматли китобхонларимизни улар интиқлик билан кутган асар мутолаасига қайта чорлаймиз.