Тошкент: Adabiyot, 2022. — 120 б. — ISBN 978-9943-5567-1-3.
Қўлингиздаги мазкур тўпламда қозоқ адабиётига эркин дунёқараш, ўзига хос овоз билан кириб келаётган ёш қозоқ ижодкорларининг сара шеърлари жамланган. Баъзан ҳайқириқли, баъзан сокин, самимий қалб кечинмаларида Олатоғнинг ҳавосини, бепоён дашту қирлар нафасини туясиз. Оламни, одамни англаш, руҳиятни тафтиш қилиш, тупроқ фалсафаси, Ватанга фидойилик, миллат қадриятларини ардоқлаш каби турфа мавзулар, ҳис-туйғулар кўнглингизга кўтаринкилик, руҳингизга енгиллик бахш этади.
Ушбу шеърлар ёш ўзбек ижодкорлари томонидан ўгирилган. Ўйлаймизки, икки мамлакат ёш ижодкорларининг адабий ҳамкорлиги меваси бўлган китоб қалбингиздан жой олади.