Зарегистрироваться
Восстановить пароль
FAQ по входу

Содиқов Ориф. Тоғдаги саргузаштлар

  • Файл формата pdf
  • размером 2,36 МБ
Содиқов Ориф. Тоғдаги саргузаштлар
Тошкент: Фан, 2006. — 80 б.
О.С. Содиқов нафақат геолог олим, балки яхшигина қалами бор бўлган ҳаваскор ёзувчи ҳам эди. Албатта, домла ўзининг ёзувчилик машғулотига кўнгил иши, тўғрироги бир ҳавас деб қараган, аммо ундаги айрим ўринлар, айниқса, табиат тасвири нозик дидли адабиёт мухлисига ҳам манзур бўлиши шубҳасиз.
Қўлингиздаги китоб тоғликлар, уларнинг характери, урушдан кейинги оғир йиллар, севги-муҳаббат ҳақида. Азамат ва Нозикойларнинг самимий муҳаббати, Баҳринисо хола, Абдуллажон ака, Яхшибой оталарнинг ҳаётий тажрибалари сизни бефарқ қолдирмайди деб умид қиламиз.
Китобнинг яна бир қимматли томони шундаки, унда ер ости бойликларининг пайдо бўлиш жараёнлари, бунга таъсир қилувчи омиллар, бирор маъдан ёки қазилма бойликдан дарак берувчи белгилар ҳикоялар замирига, қаҳрамонлар нутқига сингдириб юборилган. Бинобарин, ушбу асарни ўқиётган китобхон ундан нафақат бадиий завқ, балки илмий маълумот ҳам олади, табиат, атроф-муҳитда бўладиган ўзгаришларнинг сабаблари ҳақида тасаввур ҳосил қилади.
  • Чтобы скачать этот файл зарегистрируйтесь и/или войдите на сайт используя форму сверху.
  • Регистрация