Тошкент: Ибн Сино номидаги нашриёт, 1990. — 368 в. — ISBN: 5-638-00271-5.
Диққатингизга ҳавола этилаётган ушбу китоб бундан аввал чоп этилган «Ҳакимлар ҳикояти» ҳамда «Табобат хазинаси дурдоналаридан» китобларнинг тўлдирилган нашридир.
Китобда Шарқнинг ҳозиқ табиблари ҳамда шоир-табибларнинг тиббий асарларидан намуналар берилган. Форс-тожик ҳамда ўзбек шоирларининг насрий ва назмий асарларидан териб олинган саломатликка доир ҳикоят ва ҳикматлар ҳам китобдан ўрин олган. Ундан яна таржимоннинг ўз қаламига мансуб «Ҳикматлар гулдастаси» билан танишишингиз мумкин.
Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланади.